Зулфия мукофоти танловида пора сўраган аёл қўлга олинди

17:12 26 Ноябрь 2018 Жамият
937 0

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Пора олган аёл Термиз шаҳар халқ таълими бўлимининг маънавий-ахлоқий, тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири вазифасида ишлаб келган. У исми ошкор этилмаган фуқарога қизини Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик танловнинг шаҳар босқичидан вилоят босқичига ўтказиб беришга ваъда берган. Бунинг эвазига 200 АҚШ доллари сўраган.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Термиз туман бўлими томонидан қонунбузар пора олаётган вақтда ушланган. Унга нисбатан фирибгарлик, пора олиш ва пора бериш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019