Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” фильми илк тақдимоти муддати маълум қилинди

13:30 11 Декабрь 2018 Маданият
611 0

Кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекфильм” ДУК буюртмасига асосан “Берлин-Оққўрғон” номли тўлиқ метражли бадиий фильмни суратга олди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, мазкур фильмда 1941-1945 йилларда кечган Иккинчи жаҳон урушида ўзбек миллатининг жасур ва мард ўғлонлари, шунингдек, фронт ортидаги Ўзбекистон халқининг кўрсатган беминнат меҳнатлари ҳамда инсонийлик муносабатлари акс эттирилган.

Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Берлин-Оққўрғон” номли бадиий фильмнинг фақат оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тақдимоти ва намойишидан сўнг матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрелда Зулфиқор Мусоқов фильм суратга олиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берганди. Фильмнинг баъзи лавҳалари Берлинда суратга олинган. 2017 йилда «Ўзбеккино» МА давлат ҳисобидан ажратилган йиллик бюджет суратга олиш учун мўлжалланган барча фильмларни қопламаганлиги сабабли «Берлин — Оққўрғон» фильмининг суратга олиш ишларини вақтинча тўхтатиб қўйган эди. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019