Зўравонлик экстремизмига қарши курашиш бўйича АҚШ тажрибаси ўрганилмоқда

15:22 04 Ноябрь 2019 Жамият
100 0

Шу кунларда мамлакатимиз делегацияси АҚШда бўлиб турибди. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси хабар берди.

Делегациямиз таркибидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, ИИВ, Бош прокуратура, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Дин ишлар бўйича қўмита ва ТИВ вакиллари жой олган.

Улар АҚШ Давлат департаментининг “Зўравонлик экстремизмига қарши курашиш учун жамият салоҳиятини яратиш” таништирув дастурида иштирок этишяпти.

Хусусан, делегациямиз зўравонлик экстремизмининг олдини олиш, ушбу таҳдидга қарши курашиш шароитида фуқаролар эркинликларини таъминлаш, экстремистик гуруҳларнинг собиқ аъзоларини жамиятга қайта мослаштириш(реинтеграция қилиш), можароларни ҳал этиш дастурлари, терроризмга қарши курашиш бўйича тадқиқотлар йўналишида мезбон давлатнинг илғор тажрибалари ҳамда федерал ҳукуматларнинг саъй-ҳаракатлари билан танишмоқда.

Айни чоғда радикаллашувга қарши бардошлиликни ошириш йўлида аҳоли билан ишлаш, экстремизмга қарши курашишда ҳукумат ва ОАВ ўртасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, ушбу хатарни бартараф этишда жамоатчилик, ишбилармонлик ва дин етакчилари ролини ошириш бўйича турли дастурлар қатнашчилар эътиборига ҳавола қилинди. 

Вашингтон, Балтимор(Мэриленд), Каламазу(Мичиган) ва Нью-Йорк шаҳарлари делегациямиз ташриф буюрадиган манзиллар сифатида белгиланган. Зеро, дастур бўйича айнан шу шаҳарларда Давлат департаменти, Тинчлик институти, Жоржтаун университети, Хельсинки комиссияси, АҚШ Глобал медиа агентлиги ва бошқа тегишли идораларда мавзуга доир семинарлар ўтказилиши белгилаб қўйилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019