Зоминда “Зомин” болалар оромгоҳи расман очилди. У дам олувчиларни йил бўйи қабул қилиши мумкин

17:14 23 Июнь 2019 Жамият
254 0

Зомин туманида Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган “Зомин” болалар оромгоҳининг  расмий очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Аввал хабар қилганимиздек, Сирдарё вилояти   касаба   уюшмалари ташкилотлари  бирлашмасига қарашли мазкур замонавий болалар оромгоҳи  мавсумда 800 нафар болани қабул қилади. Оромгоҳ маъмуриятидан маълум қилинишича, келгусида дам олиш маскани йил давомида фаолият кўрсатади.Масалан, энди болалар бу ерга қишки таътилда ҳам келишлари мумкин.Шунингдек, унда ўқитувчиларнинг ҳам дам олишларини ташкил этиш мўлжалланмоқда.Қолаверса, спорт борасидаги кенг шароитлар бу ерда турли мусобақаларни ўтказиш имкониятини ҳам беради.

- “Зомин” республикамиздаги сўнгги йилларда  янгича ёндошув ва замон талабларига мос ҳолдаги лойиҳа асосида қурилган болалар оромгоҳларидан бири ҳисобланади,-дейди Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Рустам Турсунмуродов.- Унда ўғил-қизларимизнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари, машғулотларда қатнашиши учун барча шароитлар яратилган.Президентимизнинг беш ташаббуси ижроси доирасида болаларни китобхонлик, спорт, санъат билан шуғулланишлари ва турли тўгаракларда иштирок этишларига алоҳида эътибор қаратилган. Яъни бунинг учун  янги оромгоҳда ҳавас қилса арзигулик имкониятлар мавжуд. 

Маълумот учун. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси бўлим мудири Шуҳрат Деҳқоновнинг  айтишича, республикамиздаги мавжуд  ўқувчилар дам олиш масканлари қаторига бу йилнинг ўзида 4 та болалар оромгоҳи қўшилмоқда.Яъни куни кеча “Зомин”, яқинда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Анор” болалар оромгоҳлари очилган бўлса,  Шаҳрисабздаги “Зиё чашмалари” дам олиш маскани ҳам иш бошлади.Жорий йилда Мўйноқда ташкил этиладиган 400 ўринлик шундай  муассаса эса ҳар жиҳатдан ўзгача бўлади. Ушбу  мажмуани бунёд этишда бутунлай янгича лойиҳа ва замонавий қурилиш материлларидан фойдаланилмоқда. Шунингдек, маскан ёнида боғ ва гулзорлар ташкил қилиниб, чўл ўртасида яшил мўъжиза - оазис яратилмоқда.Маълум бўлишича, ушбу болалар оромгоҳи келгусида қуриладиган шундай иншоотлар учун эталон бўлиб хизмат қилади.Қолаверса, яқин йиллар ичида мамлакатимизда халқаро миқёсга эга ўқувчилар дам олиш маскани барпо этиш ҳам мўлжалланаётир. 

Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё
“Халқ сўзи Online”
 


 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019