Зокир Алиевга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

11:49 05 Июль 2018 Жамият
912 0
Twitter / Навбаҳор Имомова

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида судланувчи Зокир Алиевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди. 

Манба берган хабарга кўра, суд жиноят иши материалларини ўрганиб, Алиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 1 қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-2-моддаси 1 қисмида (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.

«Суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида ўзининг теран ифодасини топган инсонпарварлик, бағрикенглик ва адолат тамойилларидан келиб чиқиб, судланувчиларга жазо тайинлади», дейилади хабарда.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди 2000 йилдан кейин Ўзбекистон Республикасига келгунга қадар қарийб 18 йил давомида жиноий фаолият билан бошқа шуғулланмаганлигини инобатга олиб, Зокир Алиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57 (енгилроқ жазо тайинлаш) ва 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) моддаларини қўллаган ҳолда Зокир Алиевга 18 йил аввалги (яъни, жиноят содир этилган вақтдаги) энг кам ойлик иш ҳақининг 600 баробари миқдорида — 1,05 миллион сўм жарима жазоси тайинлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019