Зидан “Манчестер Юнайтед”га бош мураббий бўладими?

16:21 24 Август 2018 Спорт
358 0
Фото: RT

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубида ишлашни орзу қилмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, агар Моуриньо истеъфога чиқарилса, Зидан “Манчестер Юнайтед”дан таклиф кутаётганини яқинларига айтган.

Айни пайтда, “қизил иблислар” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньонинг ишидан мамнун эмас. Португалиялик мутахассиснинг ярим ҳимоячи Поль Погба билан келиша олмай қолгани ва клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилаётгани уларга ёқмаяпти. Бунинг оқибатида португалиялик мутахассис тез орада истеъфога чиқарилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Зидан ўтган мавсум охирида “Реал”ни тарк этган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар