Журналистларнинг футбол мусобақасида “плей-офф” босқичига кимлар йўл олди?

16:34 25 Июнь 2019 Жамият
359 0

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан матбуот ва ОАВ ходимлари ўртасида ўтказилаётган мини-футбол (эркаклар) ва стол тенниси (аёллар) бўйича мусобақалар қизғин паллага кирди.

Бугун гуруҳ босқичларининг барча учрашувлари ўтказилди. “А” гуруҳидан жой олган “Халқ сўзи” газетаси жамоаси “Ўзбекистон 24” телеканали жамоасига қарши баҳсда 2:0 ҳисобида зафар қучди. Гуруҳдаги яна икки жамоа — “Тошкент” ва “Севимли” телеканалларига техник мағлубият ёзилди. Шу тариқа “Халқ сўзи” жамоаси биринчи ва “Ўзбекистон 24” эса иккинчи ўрин билан чорак финал баҳсларига йўл олди.

26 июнь куни “Халқ сўзи”нинг навбатдаги рақиби “Спорт ТВ” жамоаси бўлади. Жамоамизга навбатдаги баҳсларда ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Бошқа гуруҳдаги натижалар билан ҳам батафсил танишинг.

А гуруҳи

1-тур

“Халқ сўзи” – “Ўзбекистон-24” 2:0

“Тошкент-ТВ” – “Севимли” (иккала жамоага ҳам техник мағлубият )

В гуруҳи

1-тур

ЎзА – “Ёшлар овози” 1:2

“Спорт-ТВ” – “Менинг юртим” 2:2

2-тур

“Спорт-ТВ” – “Ёшлар овози” 2:2

“Менинг юртим” – ЎзА 0:3

3-тур

ЎзА – “Спорт-ТВ” 1:1

“Ёшлар овози” – “Менинг юртим” 3:1

С гуруҳи

1-тур

МТРК – “Маҳалла” 6:1

“Маърифат” – kun.uz 2:2

2-тур

“Маҳалла” – “Маърифат” 3:0

kun.uz – МТРК 0:2

3-тур

МТРК – “Маърифат” 4:0

“Маҳалла” – kun.uz 2:3

26 июнь, ¼ финал

1. Халқ сўзи – Спорт ТВ

2. Ёшлар овози – Маҳалла

3. МТРК – Ўзбекистон 24

4. ЎзА – Kun.uz

½ финал

5) 1-ўйин ғолиби – 4-ўйин ғолиби
6) 2-ўйин ғолиби – 3-ўйин ғолиби

3-ўрин учун

5-ўйин мағлуб – 6-ўйин мағлуб

Финал

5-ўйин ғолиби – 6-ўйин ғолиби


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019