Журналистлар ҳуқуқий билимини оширмоқда

10:17 14 Февраль 2019 Жамият
305 0

Бугун босма оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўқув- машғулотлар бошланди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу семинарда босма нашрларда фаолият юритаётган 30 га якин журналистлар иштирок этяпти. “Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар” мавзуидаги ушбу ўқув-семинар ОАВ соҳаси ходимларининг ҳуқуқий билимлари ва малакасини оширишга қаратилган.

— Маълумки, сўнгги пайтларда журналистика фаолияти шунчаки ахборот тарқатиш эмас, аҳоли онгига таъсир кўрсатиш воситасига айланди, — дейди Юристлар малакасини ошириш маркази директори Фаррух Мухамедов. — Аммо бу жараёнда айрим нотўғри талқинлар, ноқонуний хатти-ҳаракатлар, масъулиятсизлик кузатиляпти, натижада ахборотнинг ҳаққонийлиги ва объективлигини таъминлаш масаласи назардан четда қоляпти.

Хусусан, журналистлар, блогерлар ва айрим расмий нашрлар томонидан инсон шаъни ва қадр-қимматини сақлаш масаласига етарли даражада эътибор қаратилмаяпти;

- ахборот тарқатишда айбсизлик презумпциясига риоя этилмаяпти;

- жиноятчиликни ёритишда кўпинча ортиқча тафсилотларга берилиш орқали жиноятчиликни тарғиб қилиб қўйиш ҳолатлари рўй бермоқда;

- шахсга ўзбошимчалик билан жазо бериш (самосуд) ҳолатлари ёритилганда, шахснинг обрўси ва қадр-қимматини камситишга йўл қўйилмоқда;

- вояга етмаганлар тўғрисидаги ахборотни тарқатишда бола ҳуқуқлари ва инсон ҳуқуқлари принциплари бузилмоқда ва ҳоказо.

Ушбуларни инобатга олиб, мана шундай ҳуқуқ соҳасини ёритувчи журналистларнинг ва ОАВ вакилларининг малакасини доимий равишда ошириб бориш бўйича ўқув семинарлари мунтазам ташкил этиб борилади.

Айтиб ўтилганидек, машғулотлар икки кун давом этиб, улар қуйидаги модуллар асосида олиб борилади:

- оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари;

- журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

- ахборот олиш ва тарқатиш кафолатлари, ахборот тарқатишда инсон шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва жавобгарлик масалалари;

- қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, муҳокама қилиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш. Қонунчиликни шарҳлаш;

- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар, уни оммавий ахборот воситалари ёритиш;

- мурожаатлар билан ишлаш. Давлат хизматлари кўрсатиш масалалари;

- ҳуқуқий материалларни тайёрлашда журналистнинг юридик лексикадан фойдаланишига доир қоидалар;

- ОАВ ходимларининг Lex.uz қонун ҳужжатлари электрон базаси билан ишлаши;

- журналист этикаси ва ахлоқий чегаралар;

- коррупцияга қарши курашишда ОАВнинг иштироки.

Машғулотлар малакали ва тажрибали ҳуқуқшунос ва журналистлар томонидан интерактив ва фаол суҳбатлар тарзида инновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда ташкил этилган.

Якунда курс битирувчиларига тегишли сертификатлар тақдим этилади.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ, “Ҳалқ сўзи“ онлайн.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019