Журналистлар бир ён, автомашина ўғрилари бир ён...

18:11 02 Август 2018 Жамият
330 0
Иллюстратив фото

“Гул бир ён, чаман бир ён...” Бу машҳур қўшиқни самарқандлик журналистлар вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф. Ҳасанов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Журналистлар бир ён, автомашина ўғрилари бир ён”, дея ўзгартириб куйлаб юборишларига сал қолди.

Нега дейсизми? Мутасадди Президентимиз раислигида жорий йилнинг 27 июль куни ўтказилган жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифалар бўйича гапириб турган бир пайтда мобиль телефони қайта-қайта жиринглади.

Улардан бирига жавоб берган Ф. Ҳасанов, журналистларга юзланаркан, бир кун олдин Самарқанд шаҳрида автотранспорт воситаси олиб қочилиши билан боғлиқ жиноят рўй бергани ва ва айни пайтда уни фош этиш бўйича тезкор тадбир олиб борилаётганлигини маълум қилди.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар