Журналист ва блогерлар ўртасида илк бор ўтказилган ҳарбийлашган мусобақадан фотожамланма

12:26 19 Июль 2019 Жамият
390 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ташаббуси билан “Форишʼʼ тоғ полигонида республиканинг турли нашрларида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар ўртасида ўзига хос мусобақа ва пресс-тур ташкил этилди.

“Форишʼʼ тоғ полигонига етиб борган иштирокчилар дастлаб ҳарбий-жанговар техникаларда отиш майдони томон йўл олди. Мудофаа вазирлиги миқёсида биринчи марта ўтказилаётган ушбу мусобақа шартларига кўра, журналист ва блогерлар полигонда ўқ отиш машқларини бажарди. Ҳар бир иштирокчи мерганлик қобилиятини синовдан ўтказди. Шунингдек, мусобақа иштирокчилари жанговар техникалардаги экипаж таркибида 10 км масофага ҳаракатланди.

Шундан сўнг иштирокчилар ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмасида иштирок этиб, бугун ҳарбийларимиз фойдаланаётган техникалар бўйича маълумотга эга бўлишди. Ҳарбийларнинг яшаш тарзи ва яратилган шароитлар билан танишган иштирокчиларга Ватанимиз посбонларининг жанговар тайёргарлиги бўйича кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилди.

 Якунда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов билан давра суҳбати ташкил этилди. Пистолетдан отиш бўйича энг юқори натижа кўрсатган икки қатнашчига қўмондоннинг махсус совғаси топширилди. Мусобақанинг барча иштирокчиларига эсдалик учун ҳарбий анжомлар совға қилинди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019