«Жуда мураккаб бўлса ҳам яшашни истаётган бошқа беморлар билан учрашдим. Чунки ҳаёт шунга арзийди» — «Барселона»нинг собиқ мураббийи

22:30 19 Июнь 2020 Спорт
312 0

Фото: soccer.ru

Испаниянинг «Барселона» клуби собиқ мураббийларига ёрдамчи бўлган испаниялик мутахассис Хуан Карлос Унсуэ ўзига шифокорлар томонидан қўйилган жуда оғир ташхис — даволаб бўлмайдиган касаллик ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.

Кеча унга мутахассислар амётрофик латерал склероз ташхисини қўйишган. Маълум қилинишича, ушбу касалликни даволаб бўлмайди ва у охир-оқибат тўлиқ фалажга олиб келади.

«Шифокорлар менга 4 йил беришди. Одамлар ҳаётга мослашиш учун ажойиб қобилиятга эга. Жуда мураккаб бўлишига қарамай яшашни истаётганган бошқа беморлар билан учрашдим. Чунки ҳаёт шунга арзийди», дейди Унсуэ.

Унсуэ 2003 йилдан 2010 йилгача Барселонада дарвозабонлар мураббийи сифатида, шунингдек 2014 йилдан 2017 йилгача Каталония клубининг мураббийлар штабида ишлаган. У фаолияти давомида бош мураббийлар Франк Райкаард, Хосеп Гвардиола ва Луис Энрикега ёрдам берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?