ЖССТнинг Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

14:47 17 Сентябр 2018 Жамият
569 0
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Бугун, 17 сентябрь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси бошланди.

Ушбу нуфузли анжуманга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросига 53 та давлат, шу жумладан Ўзбекистон ҳам аъзо ҳисобланади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, сессияда инсон саломатлиги билан боғлиқ қатор муҳим масалалар, жумладан, 2018 йилда Европада соғлиқни сақлаш ҳолати,тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини қўллаб-қувватлаш, минтақада барқарор ривожланиш учун инсон саломатлигини янада яхшилашга қаратилган кўплаб йўналишлар муҳокама этилиши кутилмоқда.

ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси 20 сентябрга қадар давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019