ЖССТ: “Ёшларга кар бўлиб қолиш хавфи дахл қилмоқда!”

09:09 05 Март 2020 Дунё
313 0

Фото: www.google.com

Тунги клуб, бар, кинотеатр, футбол майдони ва фитнес-марказларида баланд товушда мусиқа тинглаш даражасининг ортиб бориши шифокорларни хавотирга солмоқда. Ҳозирда дунё бўйича қарийб 1 миллиарддан зиёд ёшларга кар бўлиб қолиш хавфи дахл қилмоқда, дейилади Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларида. Бу ҳақда Жаҳон эшитиш кунига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

ЖССТ маълумотида бугун карлик ва эшитиш бузилишидан тахминан 466 миллион киши азият чекаётгани келтирилган, улардан 40 миллионини болалар ташкил этади. Тахминларга кўра, 2050 йилга бориб эшитиб қобилияти бузилишидан қийналаётганлар сони 900 миллионга етади.

“Ирсий бузилишлар, сурункали қулоқ инфекциялари, қизилча, қизамиқ, тепки, менингит каби қатор касалликлар, шунингдек, айрим дори препаратлари ва атроф-муҳитнинг зарарли таъсири, биринчи галда, шовқин-сурон карликнинг асосий сабаби ҳисобланади”, — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?