ЖССТ Россиянинг коронавирусга қарши вакциналари синовлари тўғрисидаги маълумотларни текширишни режалаштирмоқда

20:24 12 Август 2020 Дунё
510 0

Фото: Россия ССВ Матбуот хизмати

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Россияда коронавирус инфекциясига қарши вакцинани синовлари тўғрисидаги маълумотларни текширишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда ЖССТда қошидаги Пан Америка соғлиқни сақлаш ташкилоти директорининг ёрдамчиси Жарбас Барбосага таяниб ТАСС хабар бермоқда.

«ЖССТ ҳозирда ушбу масала бўйича маълумот олиш учун Россиянинг тегишли органлари билан мулоқот олиб бормоқда. Вакцина ҳақида олинган маълумотлар ўрганиб чиқилгач, ЖССТ ўз тавсияларини беради», деган Барбоса.

Изоҳланишича, ЖССТ Россия томонидан ҳеч нарса эътиборсиз қолдирмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун қайта текшириш ўтказишни режалаштирган.

Шунингдек, ЖССТ вакилининг таъкидлашича, ҳар қандай вакцина кейинчалик ишлаб чиқариш учун клиник синовларнинг иккинчи ва учинчи босқичларидан ўтиши керак.

«Шу орқали биз вакцинанинг хавфсиз ва самарали бўлишига ишонч ҳосил қилишимиз мумкин», дейди Барбоса.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?