ЖССТ Россияга коронавирусга қарши хавфсиз ва самарали вакцина яратгани учун миннатдорчилик билдирди

00:24 22 Сентябр 2020 Дунё
388 0

Фото: ТАСС

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Россияга коронавирус инфекциясига қарши хавфсиз ва самарали вакцинани ишлаб чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди. 

Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

ЖССТ вакили Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко билан музокаралар чоғида ташкилот Россия томонининг коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишда қилган ишларини юқори баҳолашини таъкидлади.

«Вакцинани ишлаб чиқариш бўйича босқичма-босқич ҳаракат қилингани учун  яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу хавфсиз ва самаралидир», дейди Клюге.

Шунингдек, у Россия ҳукуматининг ролини таъкидлади, унинг сўзларига кўра, пандемия пайтида тиббиёт ходимлари ва аҳолининг заиф қатламларига катта эътибор қаратилган. Учрашувда Мурашко ва Клюге эмлаш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Россия дунёдаги биринчи давлат бўлиб, "COVID-19"га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказди. Препарат Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Унга "Спутник V" дея ном берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?