ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд. Эмлаш дастурига 172 мамлакат қўшилди

18:03 24 Август 2020 Дунё
274 0

Иллюстратив сурат

Коронавирус инфекциясига қарши вакцинани ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича COVAX халқаро механизмига 172 мамлакат қўшилган.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади ва айни пайтда портфелда тўққизта препарат мавжуд.

Ушбу механизм барча аъзо мамлакатларнинг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Гебрейесуснинг эслатишича, ҳамкорликка кириш сўрови билан хатлар ўтган ҳафтада барча мамлакатларга юборилган.

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус коронавирус вакцинаси мамлакатлар ўртасида тенг тақсимланиши кераклигини айтиб, бу масалада миллатчиликка йўл қўймасликка чақирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?