ЖССТ коронавирусга қарши яна препарат синовининг 3-босқичига рухсат берди. У ўсимликлардан тайёрланган

23:40 21 Сентябр 2020 Дунё
269 0

Фото: shutterstock.com

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни даволаш учун потенциал даволаш воситаси сифатида Африка қитъасида ўсадиган ўсимликлардан тайёрланган препаратнинг клиник синовларининг учинчи босқичи учун протоколни тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар тарқатилди. 

Аввалроқ Мадагаскар президенти Андри Радзуэлина Африканинг айрим мамлакатларида безгакни даволашда ишлатиладиган шувоқ асосида тайёрланган анъанавий ичимликни синовдан ўтказишни таклиф қилганди. Ушбу ташаббус Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази ва Африка Иттифоқининг ижтимоий масалалар бўйича комиссияси томонидан қўллаб-қувватланди.

Агар ўсимлик препарати коронавирусга қарши хавфсиз ва самарали эканлиги аниқланса, ЖССТ уни оммавий ишлаб чиқариш учун тавсия қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?