ЖССТ Европа минтақавий бюросининг олий даражадаги сессияларининг бирига Ўзбекистон раҳбарлик қилмоқда

11:17 14 Февраль 2019 Жамият
239 0

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига бағишланган олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 53 давлатнинг соғлиқни сақлаш вазирлари, халқаро экспертлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқди.

Мазкур уч кунлик йиғилишда тиббиёт соҳасида глобал даражадаги масалалар атрофлича кўриб чиқилмоқда. Жумладан, фавқулодда вазиятларда соғлиқни сақлаш самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятларни кучайтириш ҳамда ижросига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан атрофлича муҳокамалар йиғилиш иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Муҳокамалар сессияларга бўлинган ҳолда давом этди. Жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов раислигида ўтган якунловчи ялпи мажлисда минтақада саломатликни асраш борасида 2023 йилгача ва ундан кейинги ривожланиш босқичлари кенг муҳокама этилди.

Дарҳақиқат, фавқулодда вазиятларда саломатлик учун барча таҳдидларга қарши етарли даражада ҳимояни таъминлаш учун миллий ва умумий ижтимоий ёндашувга асосланган сиёсий мажбурият ва юқори даражадаги молиявий ёрдам талаб қилинади. Шу боис жамият соғлиғига таҳдидларнинг олдини олиш, уларни тайёрлаш, аниқлаш ва тартибга солиш, зарур ҳолларда аъзо мамлакатларга ёрдам бериш учун миллий стратегик имкониятларни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш муҳим ўрин тутади.

Олий даражадаги вазирлар йиғилиши давом этмоқди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019