Жорий йилнинг ўн ойида давлат бюджетига солиқ тушумларидан 42,6 трлн. сўм маблағ тушган

15:45 03 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
685 0

Давлат солиқ қўмитаси 2018 йилнинг 10 ойи (январь-октябрь) давомида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан айрим асосий кўрсаткичларнинг солиштирмасини тақдим этди. 

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими томонидан маълум қилинишича, бу даврда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 404,7 мингтадан 433,8 мингтага етди ёки 29,1 мингтага (107,2%), фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар сони 196,6 мингтадан 238,1 мингтага етди ёки 41,5 мингтага (121,1 %) ошган.

Шунингдек, бюджетга солиқ тушумлари 42,6 трлн. сўмни ташкил этиб140,4 фоиз,савдо корхоналаридан тушумлар 5,2 трлн. сўмни ташкил этиб164,7 фоиз, қурилиш соҳаси корхоналаридан тушумлар 2,1 трлн. сўмни ташкил этиб170,6 фоизозиқ-овқат саноати корхоналаридан тушумлар 1,5 трлн. сўмни ташкил этиб153,5 фоиз, умумий овқатланиш корхоналаридан тушумлар 164,9 млрд. сўмни ташкил этиб125,8 фоиз, бошқа корхоналардан 4,6 трлн. сўм тушиб140,0 фоиз ўсган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019