Жорий йилнинг дастлабки олти ойида нақд пул массаси 2,2 трлн сўмга ошди

18:28 15 Август 2018 Иқтисодиёт
729 0
Архив фото

Марказий банк 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги даврида нақд пул муомаласи бўйича кўрсаткичларни тақдим этди.

Жорий йилнинг I чорагида муомаладаги нақд пуллар ҳажми 1,2 трлн. сўмга қисқарган бўлса, II чорагида 3,4 трлн. сўмгача ортиши кузатилди. Натижада, 2018 йилнинг I ярим йиллигида нақд пул массаси 2,2 трлн. сўмга ошди.

Нақд пулга бўлган талабнинг ўзгариши асосан мавсумий омиллар билан изоҳланади. Бунда мамлакатимизга халқаро пул ўтказмалари ҳажмларининг асосан йилнинг иккинчи ва учинчи чоракларида бошқа чоракларга нисбатан кўпроқ бўлиши ва натижада, аҳоли томонидан тижорат банкларига хорижий валютани сотиш ҳажмларининг ошиши мос равишда нақд пулга бўлган талабнинг ортишига олиб келмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019