Жорий йилдан Наманганда голланд лолалари етиштирилади

09:35 09 Февраль 2019 Жамият
331 0

Иллюстратив фото

Маълумки, голланд лолалари беқиёс сифати ва ажойиб гўзаллиги билан дунёда тан олинган. Ўтган асрларда ушбу гулни сотиб олишга ҳар кимнинг ҳам қурби етавермаган. Унинг бир бош пиёзчасига пиво заводини алмашиб юборганлар ҳам бўлган. Ўтган тўрт юз йил ичида голландлар бу гулларни етиштиришда ақл бовар қилмас натижаларга эришишди. Пировардида айнан улар сайёрамиздаги асосий лола етказиб берувчиларга айландилар ва бу анъана ҳамон давом этяпти.

Кўпчилик ишонмаслиги мумкин. Лекин мазкур мамлакатда гулчилик ҳар йили давлат бюджетига 25 млрд. АҚШ доллари миыдорида маблағ келтиради. Дунёда сотилаётган лолаларнинг тўртдан уч қисми айнан ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келаётгани ҳам бунинг тасдиғидир.

...Наманган вилоятида ўтган йил сентябрь ойида етакчи голланд фермерларидан бири Ян Лигтхарт билан ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этилган эди. У ҳудудда Гулчиликни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда очилган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу лойиҳа учун 5 гектар ер ажратилди. Мазкур майдон шахсан Ян Лигтхарт томонидан жойлашув, намлик даражаси, йилнинг турли мавсумларида шамол йўналиши ва ҳаво ҳароратига қараб танланганди.

Яқинда Наманган муҳандислик-технология институти ректори О. Маматкаримов бошчилигидаги делегация Ян Лигтхартнинг Нидерландиядаги “Ligthart” фермер хўжалигига ташриф буюрди. Меҳмонлар таркибидан Гулчиликни ривожлантириш маркази вакиллари ҳам жой олди.

“Дунё” ААнинг хабар беришича, ташриф чоғида улар лола етиштиришнинг барча босқичи, пиёзларни қадашдан тортиб, мамлакатда ташкил этиладиган аукционларда гулларни сотишгача бўлган жараён билан батафсил таништирилди.

Айниқса, Ўзбекистон делегацияси пиёзларни кейинчалик уларни далага экиш учун танлаш ва селекция қилиш, навлар, уларнинг ранглари ва янада замонавий, совуққа чидамли, узун бўйли лолаларни катта қизиқиш билан ўрганишди. Наманганлик фермерлар лолаларни парвариш қилиш техникаси, жумладан, экувчи ҳамда йиғувчи қурилмалар, гуллаган лоланинг савдо учун узоқ вақт сақланишини таъминлаш технологияларидан ҳам бохабар бўлдилар.

Ян Лигтхартнинг айтишича, мавжуд технологиялардан фойдаланган ҳолда, голланд лолаларини сархил ва хушбўйлигича 3 ҳафтагача сақлаш мумкин. Бу эса уларни узоқ масофаларга ҳатто автотранспорт воситаларида ҳам етказиш имконини беради.

Меҳмонлар гулларни етиштиришда қўлланиладиган агротехникалар ихтисослаштирилган кўргазмасига ташриф буюришди. Голландиядаги қатор таълим муассасалари, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг йирик Вагенинген ва Гронинген университетлари мутасаддилари билан музокаралар ўтказишди.

Якунда жорий йилнинг ўзидаёқ Наманган вилоятида голланд лолалари пиёзлари ва гулларини етиштириш лойиҳасини бошлаб юборишга келишиб олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019