Жорий йилда олий таълимга қарийб 2 трлн сўм ажратилди

13:42 20 Январь 2020 Иқтисодиёт
224 0

Сўнгги уч йилда олий таълим соҳасини ривожлантириш давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши даражасига кўтарилиб, бунга оид 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш аҳволи ва қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама қилинди.

Комиссия йиғилишида Бош прокурор Н.Йўлдошев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан олий таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қисқа даврда юртимизда 6 та олий таълим муассасаси, 17 та филиаллар, 14 та хорижий олий ўқув юртлари янгидан ташкил этилди. Юздан ортиқ бакалавриат ҳамда 94 та магистратура йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, 59 та олий ўқув юртида сиртқи, 10 тасида кечки таълим жорий қилинди.

Бундай чора-тадбирлар натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси уч йил олдинги 9 фоиздан 20 фоизга кўпайди.

Соҳага бюджетдан ажратилаётган маблағлар ҳажми ҳам йилдан-йилга ортмоқдаАгар соҳага 2018 йилда 879 млрд. сўм ажратилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 1 трлн. 288 млрд. сўмни, жорий йилда 1 трлн. 888 млрд. сўмни ташкил этган.

Профессор-ўқитувчиларнинг маоши 2018 йилда ўртача 25 фоизга оширилган бўлса, 2019 йил 1 январдан яна 20 фоизга, 1 июлдан эса 25 фоизга оширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019