Жондорда яна тўртта боғча иш бошлади

16:06 16 Август 2019 Жамият
103 0

Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги арафасида юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам кўплаб маданий-маиший иншоотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, замонавий уй-жойлар қурилиб, мавжудлари замон талаблари асосида таъмирланиб, фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, энг улуғ, энг азиз айём Жондор тумани аҳолиси ва болажонлар учун қўшалоқ шодиёнага айланмоқда. Боиси, байрам арафасида туманда бир эмас, тўртта боғча янги қиёфа ва шарт-шароитларда иш бошлади. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳудуддаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти давлатимиз раҳбарининг “2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Инвестиция дастури доирасида капитал реконстукция қилинди. Шу пайтгача 50 ўринга мўлжалланган боғча капитал реконструкциядан сўнг 90 нафар болани қабул қилиш қувватига эга бўлди. Муассаса шунга мос юмшоқ ва қаттиқ мебеллар, тиббий асбоб-ускуналар, мусиқа асбоблари, ўйинчоқлар ва бошқа жиҳозлар билан таъминланди. “Обод Ўлка қурилиш” МЧЖ бунёдкорлари томонидан олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларига 2,5 млрд сўм маблағ сарфланди.  

Ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган 31-мактабгача таълим муассасаси ҳам замонавий бинога кўчиб ўтди.

Инвестиция дастурига мувофиқ, давлат бюджетидан 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланган бинода барча қулайликлар мавжуд. Янгиланган мактабгача таълим муассасасида 70 нафар ўғил-қиз тарбияланиш имконияти пайдо бўлди. Эндиликда бу ерда инглиз, рус тилларини ўргатиш, мусиқа ва расм чизиш машғулотлари таълим меъёрлари талаблари даражасида олиб борилади. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур боғчанинг хоналари миллий, маданий, тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан жиҳозланган.

Шунингдек, Инвестиция дастури доирасида тумандаги 34-ва 36-мактабгача таълим ташкилотлари ҳам замоанавий кўринишга келтирилди. Муассасаларда алоҳида овқатланиш хонаси, ётоқхона, ота-оналар ва болалар учун кутубхона барча қулайликларга эга. Машғулотлар олиб бориш учун турли гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, чўмилиш ҳавзаси, спорт майдончаси ҳамда ўйингоҳ замонавий комплекс асосида болажонлар ихтиёрига топширилди. Мазкур мақсадлар учун қарийб 10 млрд сўм маблағ сарфланди. Қамров қуввати 240 тадан 340 ўринга етказилди.

Муассасаларнинг очилиш маросимида иштирок этганлар ушбу масканлар эртамиз эгаларининг ҳар томонлама камолга етишларида муҳим омил вазифасини ўташини алоҳида таъкидлашди.

Буларнинг барчаси фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг замонавий билимларни пухта ўзлаштириши учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019