Жон Терри яна “Челси” сафига қайтди

16:48 15 Сентябр 2018 Спорт
850 0
Фото: Vesti.lv

Англиянинг “Челси” клубининг собиқ ҳимоячиси Жон Терри яна қадрдон жамоасига қайтди.

37 ёшли футболчи бугун жамоаси билан илк машғулотда иштирок этган. Бир неча кун олдин Жон Терри Англиянинг бошқа бир жамоаси “Астон Вилла”ни тарк этгани эълон қилинган эди. Кейин эса уни Россиянинг “Спартак” клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Аммо Жон Терри Россияда тўп суришни маъқул кўрмади.

Футболчи “Челси”га қайтганидан хурсандлигини билдириб, мураббийлик А лицензиясини олиш учун ҳаракат қилишини маълум қилган.

Маълум ўрнида айтиб ўтамиз, Жон Терри 1980 йил 7 декабрда Англиянинг Лондон шаҳрида туғилган. У профессионал футболдаги фаолиятини 1998-99 йилларда “Челси”да бошлаган. Орада 1999-2000 йиллардаги мавсумда эса мамлакат чемпионатининг биринчи дивизионидаги “Ноттингем Форест” клубида тўп сурган. Шундан сўнг у 2016-2017 йиллардаги мавсумга қадар “Челси” шарафини ҳимоя қилди. Ўтган йилги мавсумни эса “Астон Вилла” сафига ўтказган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019