Жон МАКГРЕГОР: “Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган барча чора-тадбир давлат халққа хизмат қилиши керак, деган ғояни рўёбга чиқаришга қаратилган”

15:20 30 Август 2018 Сиёсат
88 0

Жон МАКГРЕГОР, ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари координатори:

— 2017 — 2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилгани ва у жадал суръатда ҳаётга татбиқ этилаётгани давлат юритаётган сиёсат  узоқ келажакни кўзлаганидан далолат беради.

Ҳаракатлар стратегиясини атрофлича ўрганиш шуни кўрсатдики, у ЕХҲТ доирасидаги мажбуриятлар билан қарийб 90 фоиз ўзаро мувофиқ келади. Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган барча чора-тадбир битта эзгу мақсадга, яъни давлат халққа хизмат қилиши керак, деган ғояни рўёбга чиқаришга қаратилган. Бинобарин, ЕХҲТ ҳам айнан одамлар фаровонлигини кўзлайди.

ЕХҲТ истиқболда, яъни 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси амалга оширилиши даврида Ўзбекистон Республикаси билан ҳар йили ҳамкорлик бўйича имзоланадиган “йўл хариталари” асосида шериклик муносабатларини режалаштиришда давом этади.

Ҳар бир давлат учун мустақилликка эришиш тарихий воқеа саналади. Бу санада, байрам кунида ҳар бир киши чексиз ғурур ҳиссини туяди. Шу маънода, ЕХҲТнинг вакили сифатида ўзбек халқини Мустақиллик айёми билан самимий қутлайман. Мен учун бу заминнинг минг йилларга бориб тақаладиган тарихи катта таъсир кўрсатди, бундан фахр­ланаман. Энг муҳими, мен Ўзбекистонда дўстларим ва ҳамкасбларимиз билан бирга яшаб, мамлакат келажагига комил ишонч билан қарайман. Ўзбекистон халқига эзгу ниятларимни йўллайман.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар