Жомбойлик ака-ука “Реал Мадрид” футбол клубига чақирилди

12:22 03 Июль 2018 Спорт
1458 0
Фото: Соҳиб Сайфуллаев

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Ўртабўз маҳалласида истиқомат қилувчи Шуҳратжон ва Шоҳжаҳон Маматов Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби халқаро спорт мактабига чақирилди, деб ёзади “Жомбой тонги” газетаси.

Ака-укалар меҳнат фахрийси Иван Кострикин ташкил этган туман ёшлар футбол жамоаси таркибида спорт сирларини ўрганишмоқда. Жамоа яқинда Болгарияда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада ўз маҳоратини намойиш этишди.

– Қувонарлиси, халқаро мусобақада иштирок этган “Реал Мадрид” футбол клуби мутахассислари жамоамизга алоҳида эътибор қаратишди, – дейди мураббий И.Кострикин. – Айниқса, Шуҳратжон ва Шоҳжаҳоннинг ўзига хос ўйин услуби эътироф этилди. Мусобақа якунида бу икки ёш спортчиларимиз “Реал Мадрид” футбол клуби қошидаги халқаро спорт мактабида ўқишга таклиф қилинди. Айни кунларда уларнинг сафар ҳужжатлари тайёрланмоқда


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019