Жомбойлик 96 ёшли қариянинг томорқасида 122 туп гиёҳвандлик ўсимликлари етиштирилаётганлиги аниқланди

23:32 22 Май 2020 Жамият
132 0

2020 йилнинг 19 май куни соат 11:20 да Жомбой тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида Ғоровтепа қишлоғида яшовчи 96 ёшли Ғ.Т.нинг яшаш уйи ҳовлисидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада томорқасида экилган жами 122 туп яшил рангли, ўткир ҳидли, “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланиб, ушбу 122 туп ўсимликлар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
 

Ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?