Жомбой туманида халқ таълимини ривожлантириш учун умуман маблағ сарфланмаган

16:39 28 Август 2019 Жамият
113 0

Жорий йилда умумий ўрта таълим мактабларини жорий таъмирлашга жами 24,4 миллиард сўм шундан, маҳаллий бюджетдан 20,4 миллиард сўм, ҳомийлардан 2,5 миллиард сўм ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан 1,5 миллиард сўм маблағлар йўналтирилган. Бу ҳақда Zarnews.uz хабар берди.

Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетининг 1 ва 2-чоракда бюджет тушумларини орттириб бажарилган қисмидан халқ таълими соҳасини ривожлантиришга 7 миллиард 170,6 миллион сўм маблағ ажратилган.

Бу борада энг кўп маблағ Нарпай ва Оқдарё туманларида эканлигини кўриш мумкин. Жумладан, ушбу туманларда мос равишда 1 миллиард 205,9 миллион ва 725,1 миллион сўм маблағ халқ таълимини ривожлантириш учун сарфланган.

Пастдарғом ва Ургут туманларида энг кам кўрсаткич қайд этилган – 100 ва 198,7 миллион сўм. Жомбой туманида эса йилнинг ўтган олти ойи давомида халқ таълимини ривожлантириш учун бир сўм ҳам маблағ ажратилмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019