Жойларда секторлар раҳбарларининг қабуллари давом этмоқда

19:07 03 Апрель 2019 Жамият
425 0

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудида Президент Халқ қабулхоналари аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун давлат бошқаруви органлари ва секторлар раҳбарларининг оммавий қабулларини ташкил қилмоқда.

Хусусан, куни кеча Фарғона вилояти иккинчи сектори раҳбари Садриддин Турдиев томонидан Бувайда туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Тумандаги 11 та маҳалла фуқаролар йиғини ушбу сектор ҳудудида бўлиб, ҳудудда 36 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Фуқаролар, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда мурожаатлар, асосан, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Масалан, “Янгиқўрғон” қишлоғида яшовчи А.Ризаев тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, “Оқтом” қишлоғида яшовчи И.Ахмедов даволатиш ва ногиронлик белгилаш, “Шўртепа” қишлоғида яшовчи Э.Рахматуллаев хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш, “Бандикушод” қишлоғида яшовчи Р.Усмонова фуқаролик судининг қароридан норози экани, “Ариқбўйи” қишлоғида яшовчи У.Сотволиев ногиронлик аравачаси билан таъминлаш, “Анҳор” қишлоғида яшовчи О.Тожибоева ишга жойлаштириш, “Беглар” қишлоғида яшовчи Ш.Мадиева маҳалла кўпригини таъмирлаш, “Урганжи” қишлоғида яшовчи Ш.Ахмедов мактаб ўқувчилари учун катта йўлдан ўтиш жойи ташкил этишда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

-Бир неча ой давомида буён турли ташкилотларга мурожаат қилдим, лекин ишга жойлаша олмадим. Сайёр қабул давомида Бувайда туманидаги 14-сонли мактабга ишга қабул қилиндим,- дейди ”Чўл” қишлоғида яшовчи Ф.Мамаризаева.

-Зах сувлари кўтарилиб, дарахтлар қуримоқда, деворлар туламоқда. Бу ҳақда тегишли идораларга қилган мурожаатим ижобий ҳал этилмаяпти, - дея мурожаат қилди “Янгиҳаёт” қишлоғида яшовчи К.Юлдашев.

Фуқаронинг мурожаати тааллуқли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, чора-тадбир белгиланди.

Сайёр қабулда шу каби кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019