Жиззахдаги боғчага энг замонавий стоматологик инновация жорий этилди. У рентгендан ҳам кучли

00:47 11 Апрель 2019 Жамият
175 0

Маълумотларга кўра, ривожланган давлатлар аҳолиси касалликка чалинмаслик учун жон куйдириши оқибатида тиш кариеси аҳолининг, бор-йўғи, 30 — 35 фоизида учраши аниқланган. Бироқ ҳозирги пайтда Ўзбекистон аҳолисининг 95 фоизида, бошқача айтганда, деярли барча ёш қатламларида тиш кариеси учрайди.

Шундай экан, тиш кариеси, унинг асоратлари ҳамда милк касалликларининг олдини олиш усулларини болалар ва уларнинг ота-оналари орасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг стоматологик билимлари ҳамда ўз тишларини тозалашга бўлган рағбатини ошириш муҳим саналади.

Бу борада QLF (Quantitative light fluorescence — миқдорий нур флуоросценцияси) технологиясига асосланган Qscan ускунаси қўл келиши шубҳасиз. Чунки у тишларнинг тозалик даражасини аниқловчи қурилма бўлиб, у тишларга ёпишиб қолган, аммо кўз билан кўриб бўлмайдиган овқат қолдиқларини, унинг таркибидаги бактериялар ажратаётган зарарли моддаларни аниқлаб, уни қизил рангда кўрсата олади. Буларни кўрган болалар ёки уларнинг ота-оналарида тишларини тўғри тозалашга, тиш касалликлари ва уларнинг асоратлари пайдо бўлмасдан аввал стоматологга мурожаат қилишга рағбат ошиб боради. Зеро, соғлиқни сақлаш соҳасига инновацияларни жорий этиш орқали аҳоли саломатлигини сақлаш ва касалликларни профилактика қилиш масаласига бугунги кунда катта эътибор қаратиляпти.

Бинобарин, Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари Тошкент Давлат стоматология институти билан ҳамкорликда тишларнинг тозалик даражасини аниқлайдиган, кариесни ҳатто рентген тасвири орқали билиб бўлмайдиган даврида ҳам аниқлаш имконини берувчи ушбу технологияни Жиззах вилоятининг Фориш туманида жойлашган мактабгача таълим муассасалари (МТМ)да жорий қилишни бошлади. Бунда МТМ тарбияланувчилари ҳамда уларнинг ота-оналарига оғиз бўшлиғининг гигиеник қоидалари ўргатилди, тишларни тўғри тозалашда улар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар кўрсатиб ўтилди, тиш кариеси ва унинг асоратлари туфайли келиб чиқадиган касалликлар ҳақида кўргазмали фотосуратлар тақдим этилди ҳамда керакли маълумотлар берилди.

Сўнгра жорий қилиниши бошланган қурилма орқали болаларнинг тишлари текшириб кўрилди. Ушбу кўргазмали дастур йиғилганларда катта қизиқиш уйғотиш билан бирга, ўз соғлиғига бефарқ бўлмасликка, ота-оналарнинг эса ўз болалари соғлом вояга етиши учун ҳозирдан ҳаракат қилишига замин яратди.

Мазкур кўргазмали дастур Фориш туманида жойлашган барча мактабгача таълим муассасасида доимий равишда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 2 та МТМ даги 150 нафардан ортиқ болалар гигиеник текширувдан ўтди.

Бахтинур Худанов, Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019