Жиззахдаги автоҳалокат ҳайдовчи ўлимига сабаб бўлди

10:01 02 Июль 2018 Жамият
1500 0
Иллюстратив фото

30 июнь куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Манбада қайд этилишича, Пахтакор туманида яшовчи Д.У. “Нексия” русумли автомашинасини Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи “Жиззах-Пахтакор-Гагарин” автомобиль йўлининг 30-км.да ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишда келаётган фуқаро Н.П. бошқарувидаги “Нексия” русумли  автомашинаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.  

Натижада Д.У. бошқарувидаги автомашинанинг икки нафар йўловчилари ва ҳайдовчи Н.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Н.П. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019