Жиззахда тиббиёт кластери ташкил этилади

11:50 04 Октябр 2019 Жамият
296 0

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида замонавий тиббиёт кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори  қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, ушбу ҳудудда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, тиббий кадрларни тайёрлашни назарда тутувчи замонавий тиббиёт кластери ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган “Medical care cluster” МЧЖ ташкил этилади.

2022 йил 1 январгача бўлган муддатга “Medical care cluster” МЧЖ ва лойиҳани амалга ошириш доирасида МЧЖ томонидан жалб қилинган пудрат ташкилотлари:

- юридик шахслар даромад солиғи ва ҚҚСни;

- республикада ишлаб чиқарилмайдиган, тиббиёт кластерини қуриш, жиҳозлаш учун мўлжалланган материалларни белгиланган рўйхат бўйича олиб киришда божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари)  тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, лойиҳа иштирокчилари кластер фаолиятини ташкил қилиш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019