Жиззахда саккиз киши заҳарланди

10:19 11 Февраль 2019 Жамият
169 0

8 февраль куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи М.П. (аёл) ўз уйида оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор маҳсулотини (маринованные) истеъмол қилган ва натижада 8 нафар киши заҳарланган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, уларнинг 5 нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Уч нафари касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, уй шароитида тайёрланган тузлама маҳсулотларини истеъмол қилишда ҳамиша ҳушёр бўлинг, аввало унинг истеъмолга яроқлилик ҳолатига алоҳида эътибор қаратинг!” - дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019