Жиззахда “Ором” коворкинг маркази иш бошлади

14:49 19 Февраль 2019 Жамият
160 0

“Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури ижроси доирасида Жиззах шаҳрида “Ором” коворкинг маркази ўз фаолиятини бошлади.

— Марказимизни замон талаблари асосида қуриш учун ўз жамғармамиз ва Миллий банкнинг имтиёзли кредити ҳисобидан 6 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишларини олиб бордик, — дейди “Ором” коворкинг маркази раҳбари Бунёд Қўнғуров. — Мажмуамиздаги боулинг клуби Америкадан олиб келинган ускуналар билан жиҳозланган, шунингдек, мусиқа зали, болалар ўйин майдончаси фаолият кўрсатиб турибди.

“Ёш тадбиркорлар” учун мўлжалланган коворкинг маркази ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари, лойиҳалари, ноу-хаулари, стартапларини амалга ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, юридик ҳамда тижорий маслаҳатлар бериш, бухгалтерия ҳисоботларини юритиш, мастер-класслар ўтиш, семинарлар ташкил этиш ва бошқа бир қанча хизматларни йўлга қўйишга мўлжалланган.

Шунингдек, бу ерда вилоятда фаолият кўрсатишни ният қилган ёшлар учун офислар олиши ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш имкони ҳам яратилди. Марказ ишга тушиши билан 50 та янги иш ўринлари яратилди.

Толибжон Эргашев, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019