Жиззахда “Нексия” бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди, икки киши ҳалок бўлди

12:11 16 Август 2018 Жамият
832 0

2018 йил 15 август куни соат тахминан 12-00 ларда “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 996 километрида Ш.Р. ўзига тегишли бўлган Nexia RЗ русумли автомашинада Термиз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўлнинг ўзига нисбатан ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва автомашина воқеа жойида тўлиқ ёниб кетган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи Ш.Р. ва унинг рафиқаси Э.С. воқеа жойининг ўзида вафот этган. Йўловчи М.Э. тан жароҳати олиб РШТЁИМ Жиззах филиалининг Нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисм “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар