Жиззахда ичида уч нафар бола қолган машина ёниб кетди. Болаларнинг жароҳати жиддий

21:08 18 Сентябр 2020 Жамият
415 0

Автоуловда қолдирилган болалар куйиш жароҳатлари олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Яккақайроғоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган Ф.Д. акасининг 1 нафар, ўзининг эса 2 нафар фарзандини «Матиз» ичида қолдириб, яшаш жойига кириб кетганида бошига қандай кулфатлар тушишини тасаввур ҳам қилмаганди. Ф.Д уйда бўлган вақтда автоулов ичида ёнғин юзага келиб, салонда бўлган 2018 йилда туғилган Ш.Ш.нинг танаси 100 фоиз 2- ва 3- даражали термик куйган.

Шунингдек, 2017 йилда туғилган М.Ш. танасининг 60 фоизи 1-, 2- ва 3- даражали куйган. Бундан ташқари боланинг юқори нафас йўллари 2- даражали куйган. 2019 йилда туғилган Ш.М.нинг юзи, икки қўли 2-, 3- «А» ва «Б» даражали, юқори нафас йўлларининг эса 14-16 фоизи куйган. Жабрланувчилар республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?