Жиззахда II халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди

17:13 29 Август 2019 Жамият
245 0

29 август куни Жиззах шаҳрида янги реконструкция қилинган “Ёшлар инновацион маркази”да II халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон республикаси Ҳукумати аъзолари, хорижий давлатларнинг расмий делегациялари, хорижий давлатлар дипломатик корпуслари, тижорат банклари, халқаро молия институтлари вакиллари, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Украина, Белоруссия, Хитой, Сингапур, Туркия, Марказий Осиё давлатлари, Ҳиндистон, Германия, Франция каби 25 та давлатдан 250 нафардан иборат кенг доирадаги хорижий ишбилармонлар, инвесторлар ва халқаро маслаҳатчилар иштирок этишди.

Дастлаб форум иштирокчиларига Жиззах вилоятининг имкониятлари, тадбиркорлик салоҳияти, солиқ соҳасидаги имтиёзлар, инвесторларни қизиқтирадиган лойиҳалар тақдимоти, туристик йўналишлар, логистика, қурилиш, машинасозлик, доривор гиёҳлар етиштиришдаги имкониятлар намойиш этилди. Жиззах вилояти ва умуман бутун юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган иқтисодий ўзгаришлар ва инвеститцияларни жалб қилиш соҳаларидаги ислоҳотлар билан таништириб чиқилди.

-Мен Жиззахга келиб шунга амин бўлдимки, юртингиз ва айниқса вилоятингиз жуда катта инвестиц киритиш имкониятига эга ҳудуд экан, чунки Жиззах Ўзбекистоннинг марказида жойлашган, бундан ташқари Тожикистон ва Қозоғистон мамлакатларига жуда яқин, - дейди форумда сўз олган Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Гудзев. – Шунингдек, Хитой ва Европа ўртасидаги автомобиль ва темир йўл алоқалари Жиззах вилоятидан ўтади, бу эса иқтисодий жиҳатда муҳим устунликдир.

Халқаро форумда инвесторларга қулай инвестиция муҳити билан бирга истиқболда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. 40 мегаватт қувватга эга маълумотлар базаси сақланадиган датацентр, 14 минг тоннага мўлжалланган 14 та совутиш ускуналари тармоғи шулар жумласидандир.

Шунингдек форум доирасида дунёнинг йирик халқаро консалтинг компанияси “Ernst&Young”нинг Жиззах вилоятини минтақавий ривожлантириш концепцияси, Россиянинг етакчи компанияси “NEO Центр” ОАЖ нинг Жиззахни агросаноат комплексини ривожлантириш, “Ростех” корпорациясининг “Вега” ОАЖ ти вилоятда инновацион клиник диагностика лабораторияларини яратиш лойиҳалари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Форум доирасида В2В, G2B шаклидаги ҳамкорлик учрашувлари, пресс-конференция ҳамда тузилган меморандумларга имзо чекиш тадбирлари ҳам бўлиб ўтди. Иштирокчилар ва меҳмонлар учун тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди ва миллий концерт дастури намойиш этилди.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019