Жиззахда ғалла режасини бажарган фермерларга 20 та Lacetti топширилди

18:40 07 Сентябр 2018 Жамият
916 0
Фото: Жиззахда вилоят ҳокимлиги

6 сентябрь куни Жиззах вилоят ҳокимлигида ғалла топшириш шартномасини ортиғи билан бажарган фермерлар “Lacetti” автомашиналари билан тақдирланди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилги мавсумда вилоят фермерлари 260 минг тоннадан ортиқ ғаллани мамлакат хирмонига қўшди. Бу жараёнда илғорлик кўрсатган Дўстлик ва Мирзачўл туманидан 6 та, Зафарободдан 5 та, Шароф Рашидов туманидан 1 та, Пахтакор туманидан 2 та фермер хўжалигига 20 та “Lacetti” русумли автомашина топширилди. Автомашиналар имтиёзли тўлов шартлари асосида тақдим қилинди.

“Бундай рағбатлантиришлар бизни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди. 55 гектар ердан 145,5 тонна ғаллани шартномадан зиёд қилиб бажарганимиз учун автомашинага эга бўлдик. Пахта хирмонига ҳам муносиб улуш қўшишга ҳаракат қиламиз”, – деди мирзачўллик фермер Нурбек Бозорбоев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019