Жиззахда дахшатли йўл транспорт ҳодисаси. Қурбонлар бор

00:23 05 Апрель 2018 Жамият
1006 0

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган “Жиззах — Гагарин” йўлининг 49-километрида иккита Нексия русумли автомобиль тўқнашиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизматига хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса 4 апрель куни соат 12:40да содир бўлган.

Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Нексия “Жиззах — Дўстлик” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бораётганда, қарама-қарши йўналишдан келаётган арнасойлик  ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль билан юзма-юз тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида автомобилларда бўлган саккиз киши ҳалок бўлган.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар