Жиззахда бир оиланинг тўрт аъзоси, жумладан икки ёш бола ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

20:42 09 Январь 2020 Жамият
420 0

2020 йилнинг 9 январь куни Ғаллаорол тумани, Кўкгумбаз ҚФЙ, Қоронғул қишлоғи 183-уйга борилганда, шу манзилда яшаган фуқаролар Д.Ш. (1987 й.т. ишчи) ва аёл Н.Ш. (1989 й.т., МТМ тарбиячиси) лар ҳамда уларнинг 2 нафар (2014 ва 2017 й.т.) вояга етмаган фарзандлари яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Халқ сўзи“га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?