Жиззах “Ташаббус – 2019” ғолиблари аниқ бўлди

12:44 17 Июнь 2019 Жамият
329 0

Жиззах шаҳридаги Олимпия захиралари спорт коллежида “Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоятда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнес томонидан бугунги кунга келиб 1 триллион 184 миллиард 900 миллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқишига эришилган.

Вилоятда тадбиркорлик соҳаси кундан-кунга ривожланиб бормоқда жорий йилнинг ўтган даврида 1288 та кичик бизнес субъектларига банклар томонидан 497,6 миллиард сўмлик кредитлар ажратилган. Шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида 17 747 оила 274 миллиард сўмдан зиёдроқ имтиёзли кредитлар олиб, ўз тадбиркорлигини бошлаган ва шунча янги иш ўринлари яратилган.

“Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг шаҳар ва туманлар босқичида 820 нафар тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этган бўлиб, уларнинг 65 нафари 5 та йўналиш бўйича вилоят босқичида иштирок этишди.

Саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича Фориш туманидаги “Mega invest industrial” МЧЖ жамоаси, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича Зомин туманидаги “Sof marvarid ummoni” МЧЖ жамоаси, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши Дўстлик туманидаги “Nodira-Chevar” хусусий корхонаси раҳбарига, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши Пахтакор туманидаги “Metin bardoshi” фермер хўжалигига, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши Жиззах шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор Малика Эгамқуловалар биринчи ўринни эгаллашди ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиши йўлланмасини қўлга киритишди.

-Танловда ҳакамлар ҳайъати ишлаб чиқарган маҳсулотларимиз сифати, рақобатбардошлилиги, экспортбоплигига ҳам алоҳида эътибор беришди, - дейди танловда “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида ғолиб бўлган “Nodira-Chevar” хусусий корхонаси раҳбари Нодира Мелибоева. – Мен тадбирда иштирок этиш билан бирга, янги танишган тадбиркорлар билан ишлаб чиқаришимизни янада кенгайтириш, экспортга йўналтириш бўйича ҳам келишиб олдим. Бундан жуда ҳам хурсандман.

Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчиларининг дипломлари, қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019