Жиззах шаҳрида самолётлар учун сканерлар ишлаб чиқариладиган юқори технологияли корхона барпо этилади

18:03 08 Апрель 2019 Иқтисодиёт
348 0

Жиззах шаҳрида сканерларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган юқори технологияли корхона барпо этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Яқинда International Aerospace Committee (IAC) ва “Рақамли ишонч” Жамғармаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва ривожлантириш ҳамда келишилган мақсадлар доирасида маълумотлар алмашинувини ўрнатишга қаратилган ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Томонлар бир-бирига зарур бўлган маъмурий ва юридик ёрдам кўрсатиш, қўшма лойиҳани амалга оширишда юзага келаётган саволлар бўйича консультациялар беришга ҳам тайёрлигини таъкидлашди.

Томонлар Ўзбекистон Республикасида авиация, коинот, энергетика ва ер ресурслари соҳасида юқори технологияли лойиҳаларга инвестицияларни жалб этиш бўйича биргаликда ишларни олиб бориш тўғрисида келишиб олдилар. Бундан ташқари, Меморандумдаги вазифаларни амалга оширишда тажриба ва маълумотлар билан алмашиш, ўзаро консультациялар ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Меморандум доирасидаги биринчи лойиҳаларидан бири – Швейцариянинг Tudor Tech технологияларини трансфери бўлиши мумкин. Tudor Tech - самолётлар ва транспортнинг бошқа турларини рентген билан сканер қилувчи ускуналарни ишлаб чиқарувчи жаҳонда биринчи ва ягона компаниядир. Бу хавфсизликни назорат қилишнинг тезкор ва ишончли усули ҳисобланади.

Технология портловчи моддалар, қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар ва нақд пулларни ноқонуний ўтказиш ҳолларини аниқлаш бўйича самарали восита бўлиб, келтириб ўтилган таҳдидларни 100 фоиз аниқлашнинг имконини беради.

Ўтказилган учрашув доирасида Жиззах вилоятида сканерларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона барпо этиш бўйича қўшма қарор қабул қилинди. Ишлаб чиқариладиган сканерлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиёда аэропортларнинг хавфсизлигини таъминлайди. Мазкур муҳим лойиҳани амалга оширишда International Aerospace Committee (IAC) компанияси “Рақамли ишонч” Жамғармасига Швейцариядан инвестицияларни тўлиқ миқдорда жалб этиш бўйича ёрдам кўрсатади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019