Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўзи ўқиган мактабга китоблар ва спорт жиҳозлари совға қилди

15:06 27 Март 2019 Жамият
419 0

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Бугун, 27 март куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 4-умумтаълим мактабига бориб, ўзи таълим олган ушбу муассасага спорт жиҳозлари ҳамда шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан бўлган суҳбат чоғида вазир ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлашда ҳар бир инсон фаоллик кўрсатиши лозимлигини таъкидлади.

– Умид қиламизки, ўқувчиларимиз бу китобларни ўқиб ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашади. Ёшларимиз қайси соҳани танламасинлар, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишишлари учун нафақат маънан, балким жисмонан ривожланиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун, ўқувчиларимиз бўш вақтларини турли зарарли одатларга сарфлашларига йўл қўймаслик учун уларни китоб ўқишга, спорт билан шуғулланишга даъват этишимиз зарур, – деди Дилмурод Набиев

Эслатиб ўтамиз, раҳбарларни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиш ташаббуси 19 март куни ёшлар маънавиятини ошириш, уларнинг бўш вақтини ташкил этишда кўмак бериш, ёшлар орасида китоб ўқишни тарғиб қилишга бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019