Жисмоний тарбия ўқитувчиларини лавозимига тайинлаш ва озод этиш тартиби ўзгарди

18:11 25 Февраль 2019 Спорт
637 0

Иллюстратив фото

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчисини лавозимига тайинлаш ва озод этиш туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари билан келишилган ҳолда таълим муассасалари директорлари томонидан амалга оширилади.

Илгари жисмоний тарбия ўқитувчиси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиқлари томонидан амалга оширилган.

Олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари эса эндиликда муассаса раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади. Илгари бу тартиб жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан амалга оширилган.

Ҳўл мева-сабзавотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича 100 фоиз ҳақи олдиндан хорижий валютада олингандан сўнг экспорт қилишга рухсат берилишига оид талаб бекор қилинди.

Қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан республикага олиб келинадиган металлургия хом ашёсини олиб киришга бўлган божхона имтиёзлари 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019