Жисмоний машқларни бажариш вақтида ниқоб тақиш мумкинми?

16:07 17 Октябр 2020 Жамият
231 0

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қуйидагича жавоб берди:

— Жисмоний машқларни бажариш даврида ниқоб тақиш шарт эмас. Чунки у нафас олишингизга халақит беради.

Беморлар машқларни уйдаги оила аъзоларидан нарида ва алоҳида хонада бажарганликлари маъқул. Ушбу хонани олдиндан шамоллатиб қўйиш ва агар ҳаво очиқ бўлса хона деразаларини очиқ ҳолда қолдириш маъқул.

Машқлар давомида терлаш нафас олишини қийинлаштиради, ниқобларни намланишига ва микроорганизмларни кўпайишига олиб келади. Чунки нам ниқоб микроорганизмлар учун озуқа ҳисобланади.

Шуни унутмаслик керакки, нафас олиш қийинлашиши, бош айланиши ва кислород етишмовчилик ҳолатидан эҳтиёт бўлиш мақсадида машқларни эҳтиёткорлик билан бажариш талаб этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?