Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессияси бошланди

16:10 21 Май 2018 Дунё
616 0

Бугун, 21 май куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессияси бошланди. 

Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар тарқатди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси ЖССТнинг юқори органи ҳисобланади. 

Йиғилишда ЖССТга аъзо 194 та давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича раҳбарлари қатнашмоқда. Ҳар йили Сессия давомида иштирокчилар ЖССТ фаолиятини кўриб чиқиб, ўз олдига янги мақсад ва вазифалар қўяди. Бу йилги сессиясида соғлиқни сақлаш соҳасига доир мураккаб масалалар ва уларнинг ечимига доир чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларининг саломатликка салбий таъсири ва унга қарши курашиш бўйича йўл харитаси, дори-дармон ва вакцина таъминоти, ноинфекцион касалликлар профилактикаси, аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича глобал стратегия масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессияси 26 майга қадар давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019