ЖЧда сенсациялар куни. Германия Мексикага ютқазди, Бразилия Швейцарияни енга олмади

10:05 18 Июнь 2018 Спорт
1521 0

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни кутилмаган натижаларга бой бўлди. Унда мусобақа фаворити дея қаралаётган икки терма жамоа кутилмаган натижаларни қайд этди.

Е гуруҳида иштирок этаётган Бразилия терма жамоаси 1-турни Швейцария терма жамоасига қарши ўтказиб, ғалаба қозона олмади. Биринчи бўлимда Коутиньо томонидан киритилган голга, европаликлар Цубернинг голи билан жавоб қайтаришди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса Сербия Коста-Рика билан тўқнаш келиб, Александр Коларовнинг ягона голи эвазига ғалабани илиб кетди.

Куннинг энг кутилмаган натижаси F гуруҳида кузатилди. Амалдаги жаҳон чемпионлари Германия терма жамоаси Мексика вакилларига қарши майдонга тушиб, кутилмаганда 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ягона голга Лосано муаллифлик қилди.

Бугун 1-турнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018

E гуруҳи

Бразилия – Швейцария 1:1 (1:0)

Голлар: Коутиньо (20) – Цубер (50).

Бразилия: Алиссон, Данило, Тиаго Силва, Миранда, Марсело, Паулиньо (Ренато Аугусто, 67), Каземиро (Фернандиньо, 60), Коутиньо, Виллиан, Габриэл Жезус (Фирмино, 79), Неймар.

Швейцария: Зоммер, Лихтштайнер (Ланг, 87), Шер, Аканджи, Родригес, Бехрами (Закария, 71), Джака, Шакири, Джемаили, Цубер, Сеферович (Эмболо, 80).

Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (31), Каземиро (47), Шер (65), Бехрами (68).

Коста-Рика – Сербия 0:1 (0:0)

Гол: Коларов (56).

Коста-Рика: Навас, Акоста, Гонсалес, Дуарте, Гамбоа, Борхес, Гусман (Колиндрес, 73), Кальво, Руис, Венегас (Боланьос, 60), Уренья (Кэмпбелл, 67).

Сербия: Стойкович, Иванович, Миленкович, Тошич, Коларов, Миливоевич, Матич, Тадич (Рукавина, 83), Милинкович-Савич, Ляйич (Костич, 70), Митрович (Прийович, 90).

Огоҳлантиришлар: Кальво (22), Гусман (56), Иванович (59), Прийович (90).

F гуруҳи

Германия – Мексика 0:1 (0:1)

Гол: Лосано (35).

Германия: Нойер, Киммих, Боатенг, Хуммельс, Платтенхардт (Гомес, 79), Хедира (Ройс, 60), Кроос, Мюллер, Озил, Дракслер, Вернер (Брандт, 86).

Мексика: Очоа, Сальседо, Айяла, Морено, Гальярдо, Эррера, Гуардадо (Маркес, 74), Лайюн, Вела (Альварес, 58), Лосано (Хименес, 66), Эрнандес.

Огоҳлантиришлар: Морено (40), Мюллер (83), Хуммельс (84), Эррера (90).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?