ЖЧ2018: Бугун Осиёнинг яна бир жамоаси курашга киришади. Унинг имконияти қандай?

13:06 15 Июнь 2018 Спорт
1410 0

Кеча жаҳон чемпионатининг Очилиш маросимида майдонга чиққан Саудия Арабистони терма жамоаси кўрсатган ўйини ва натижаси билан осиёлик футбол мухлисларини ҳафсаласини пир қилгани, бор гап. Очиғи, саралаш босқични кўтаринки руҳда ўтказган бу жамоадан бунчалик шармандали натижани ҳеч ким кутмаган эди.

Бугун яна бир Осиё жамоаси курашга киришади. Аммо унинг рақиби ҳам анойилардан эмас. Англагандирсиз, гап Марокаш — Эрон баҳси ҳақида кетмоқда.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да “Санкт-Петербург” стадионида бошланади. Аввало шуни айтиш жоизки, мазкур терма жамоалар бунгача жаҳон чемпионатларида ўзаро тўқнаш келмаган.

Марокаш сўнгги бор 20 йил олдин мундиалда иштирок этган ва гуруҳ босқичида қолиб кетган. Терма жамоа бош мураббийи Эрве Ренар камида шу натижани яхшилашни мақсад қилган. Яна бир эътиборли жиҳати, Марокаш терма жамоаси кетма-кет 18 та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаган. Бу борада жаҳон чемпионати иштирокчилари орасида Бельгия (19) ва Испания (20) терма жамоалари ундан яхшироқ кўрсаткичга эга.

Эрве Ренарнинг айтишича, мусобақада кучли жамоалар жуда кўп. Уларнинг кўпи фаворит. Бироқ унинг жамоаси Санкт-Петербургга шунчаки расмга тушиш учун келмаган.

Эрон эса ўз тарихида илк бор кетма-кет иккинчи бор ЖЧда иштирок этмоқда. Бунда жамоани етти йилдан бери бошқариб келаётган португалиялик мутахассис Карлуш Кейрушнинг хизматлари катта, албатта. Аммо дастлабки тур олдидан унинг жамоасида жиддий йўқотишлар бор. Гап шундаки, етакчи футболчилар Саид Иззатуллоҳи,Меҳди Тареми ва Ашакан Дежага бугун майдонга туша олмайди.

Жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш эса бугун уч очко учун майдонга тушишини таъкидламоқда.

“Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам жуда муҳимлигини биламиз. Аммо биз аниқ мақсад билан бу шаҳарга келдик, ҳисобимизга 3 очко қўшиб қўймоқчимиз. Футболчиларимда шижоат ва интилиш кучли. Футболдаги ғалаба худди наркотикка ўхшайди. Агар биринчи ўйинда ютсак навбатдаги баҳсларда бизга кўпроқ ишонч бағишлайди. Шу боис Марокашга қарши ўйинда гол уриш учун қўрқмай ҳужум қиламиз”, - дейди у.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019