ЖЧ-2022 Қатардан ташқари яна иккита мамлакатда ўтказилиши мумкин

18:12 12 Март 2019 Спорт
263 0

ФИФА ЖЧ-2022 иштирокчилари сони 48 тага етказилса, Қатар билан бирга турнир ўйинларини қабул қилиши мумкин бўлган 2 та мамлакатни аниқлаб олди.

Қўшимча 16 та терма жамоа учун Қатарда мавжуд 8 та стадиондан ташқари яна 2-4 таси керак бўлади.

Шу туфайли, ФИФА БАА ва Саудия Арабистонидаги 3 та, Кувайтдаги 2 та, Уммон ва Баҳрайндаги 1 тадан стадионни ўрганиб чиққан.

Аммо БАА, Саудия Арабистони ва Баҳрайннинг Қатар билан сиёсий алоқалари ёмон экани инобатга олинса, фақат Кувайт ва Уммон варианти қолади. Бу ҳақда ЖЧ-2022 иштирокчилари сонини ошириш имкониятларини ўрганиб чиқаётган комиссия хулосасида келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионатида 32та терма жамоа иштирок этади. Уларнинг сонини ошириш ҳақидаги қарор шу йилнинг июнь ойида қабул қилиниши керак.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019