ЖЧ-2018. Япония мусобақани ғалаба билан бошлади

19:04 19 Июнь 2018 Спорт
671 0

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган яна бир учрашув ниҳоясига етди. Унда Колумбия терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушди. 

Учрашувнинг бошидаёқ колумбияликлар бир киши кам бўлиб қолишди. Карлос Санчес дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолгани учун қизил карточка билан сийланган бўлса, белгиланган пенальтини Синдзи Кагава аниқ амалга оширди.

Биринчи бўлим сўнгига яқин Кинтеро ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ иккинчи бўлимда Юя Осако томонидан киритилган гол Японияга муҳим бўлган ғалабани тақдим этди.

ЖЧ-2018
"H" гуруҳи, 1-тур
Колумбия - Япония 1:2
Голлар:
Кинтеро 39 - Кагава 6 (пен), Осако 73

Колумбия: Давид Оспина, Сантьяго Ариас, Оскар Мурильо, Давинсон Санчес, Йоан Мохика, Карлос Санчес, Хуан Кинтеро (Хамес Родригес, 59), Хуан Куадрадо (Вилмар Барриос, 31), Жефферсон Лерма, Хосе Изкуэрдо (Карлос Бакка, 70), Радамель Фалькао.
Япония: Эйжи Кавашима, Хироки Сакай, Майа Йосида, Ген Шоджи,  Юто Нагатомо, Макото Хасэбэ, Гаку Шибасаки (Хотару Ямагучи, 80), Такаши Инуи, Синдзи Кагава (Кейсуке Хонда, 70), Генки Харагучи, Юя Осако (Синдзи Оказаки, 85).
Огоҳлантиришлар:  Барриос 64, Родригес 86 - Э.Кавашима 90+4
Четлатиш: К.Санчес (4, Колумбия)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар